Дунёда

Андижонда сунъий интеллект ва роботлар жорий этилган тўқимачилик корхонаси

Андижонда сунъий интеллект ва роботлар жорий этилган тўқимачилик корхонаси

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида замонавий технологиялар, жумладан, сунъий интеллект ва роботлаштирилган тизимлар жорий этилган “Eco Cotton” тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди ҳамда корхона ходимлари билан суҳбатлашди.

Лойиҳага 10 миллион доллар миқдорида инвестиция йўналтирилиб, 1 мингта доимий иш ўрни яратилган. Корхонада замонавий автоматлаштирилган ускуналар, сунъий интеллект асосида ишлайдиган тикув дастгоҳлари ҳамда гуманоид роботлардан фойдаланилмоқда.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 9,4 миллион дона трикотаж маҳсулотини ташкил этади. Экспорт салоҳияти эса 10,5 миллион долларга тенг. Маҳсулотлар Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Руминия ва Молдова бозорларига экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, корхонада ишлаб чиқариш жараёни кадрлар тайёрлаш тизими билан уйғунлаштирилган. Дуал таълим тизими асосида ёшларга назарий билимлар билан бир қаторда бевосита ишлаб чиқариш жараёнида амалий кўникмаларни эгаллаш имконияти яратилган.

Батафсил ўқиш Қоовее билан Қирғизистон маҳсулотлари Яқин Шарқ бозорига чиқмоқда