Қирғизистон

Қоовее билан Қирғизистон маҳсулотлари Яқин Шарқ бозорига чиқмоқда

Qoovee билан Қирғизистон маҳсулотлари Яқин Шарқ бозорига чиқмоқда

Қирғизистонда экспортни ривожлантириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Яқин Шарқ бозорларига чиқишига ёрдам берувчи янги тизим йўлга қўйилмоқда.

Бу жараёнда халқаро Qoovee.com Б2Б платформаси муҳим ўрин тутмоқда. Платформа орқали қирғизистонлик ишлаб чиқарувчилар БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Баҳрайн ва Уммон каби давлатлардаги улгуржи харидорлар билан боғланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Қоовее аввал ҳам Қирғизистоннинг тикувчилик компанияларини БАА бозорида тарғиб қилган. Натижада БАА, Қувайт ва бошқа давлатларга маҳсулот етказиб бериш бўйича савдо битимлари амалга оширилган.

Янги тизим доирасида ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулот намуналари Дубайдаги омборга юборилади. Харидорлар маҳсулотни кўриб, синаб кўриши ва кейинчалик йирик буюртмалар бериши мумкин.

Айни пайтда лойиҳада 20 дан ортиқ қирғизистонлик компания иштирок этмоқда. Келгусида тизимни юзлаб ишлаб чиқарувчиларни қамраб оладиган даражага кенгайтириш режалаштирилган.

Qoovee.com 2016 йилда ишга туширилган халқаро Б2Б платформа бўлиб, бугунги кунда 37 мингдан ортиқ етказиб берувчини бирлаштиради ва 100 дан ортиқ мамлакатни қамраб олади. Платформада 40 мингдан ортиқ харидор сўровлари мавжуд.

Батафсил ўқиш Тўқимачилик корхоналари ва маркетплейс сотувчилари солиқдан озод қилиниши мумкин