“Арт Софт Ҳолдинг” кластерининг тўрт босқичли йирик саноат лойиҳаси

Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган “Арт Софт Ҳолдинг” кластери томонидан 161,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўрт босқичли йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида пахта хом ашёсини тозалаш ва қайта ишлаш, йигирув, тўқимачилик ҳамда мато бўяш фабрикаларини ўз ичига олган замонавий мажмуа барпо этилади.
Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 18 700 тоннага тенг бўлиб, 2600 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Бу мажмуа пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қўшимча қийматини оширишга хизмат қилади.
“Арт Софт Ҳолдинг” кластери томонидан бунёд этилган ушбу комплекс мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларини самарали интеграциялаштириш ва юқори сифатли пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди.
