Барқарор ривожланиш ва сифат: "Вобкент Тола Кластер" ОЭКО-ТЕХ сертификатига эга бўлди

Бухоро вилоятида жойлашган пахта-тўқимачилик кластери "Вобкент Тола Кластер" ҳудуддаги энг йирик ва истиқболли саноат корхоналаридан бири сифатида танилган. Охирги 10 йил мобайнида корхона ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириб, жаҳон тўқимачилик бозорида муҳим ўринни эгаллади.
Замонавий технологияларни жорий этиш ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш орқали "Вобкент Тола Кластер" Ўзбекистондаги бошқа тўқимачилик корхоналари орасида етакчиликни барқарор сақлаб келмоқда.
Корхонанинг асосий маҳсулоти 100% пахтадан тайёрланган кард ва компакт турдаги калава ипдир. Бунда маҳаллий ва халқаро мижозларнинг кенг доирадаги эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Россия, Украина, Хитой, Латвия, Германия, Бельгия, Италия каби кўплаб давлатларга экспорт қилинади.
Корхона учун муҳим ютуқлардан бири халқаро ОЭКО-ТЕХ сертификатига эга бўлиш бўлди. Ушбу сертификат пахта ва тўқимачилик маҳсулотларининг юқори сифати ва хавфсизлигининг кафолати сифатида хизмат қилади. Бу эса текстиль маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги юқори қадрланадиган бозорларга чиқишда янги имкониятларни очади.
#Ўзбекистон #кластер #OekoTex
