Беттер Cotton Ўзбекистонда дуэ diligence ва decent work бўйича талабларни кучайтирмоқда

Беттер Cotton ва Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (ГИЗ) билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги пахта кластерларида “тегишли текширув” (дуэ diligence) ва “муносиб меҳнат” (decent work) бўйича талабларни кучайтирди. Янги ёндашув маҳаллий аудиторлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг иштирокини, шунингдек, чуқур интервьюлар ва корхоналарни молиявий ҳамда бошқарув жиҳатидан баҳолашни ўз ичига олади.
Ҳар мавсум бошланишидан олдин кластерлар сертификатлашга тайёрлиги бўйича олдиндан баҳоланади. Агар талаблар бажарилмаса, аудит кейинги мавсумга қолдирилади. Амалдаги лицензияга эга кластерлар эса Беттер Cotton мутахассислари томонидан доимий текширувдан ўтказилади.
2024 йилдан бошлаб тренинглар фақат барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётлари эмас, балки ижтимоий барқарорлик ва меҳнат ҳуқуқлари тамойилларини ҳам қамраб олмоқда. Ўқитиш занжирли (каскадли) усулда ташкил этилиб, аввал кластер раҳбарлари ўқитилади, сўнгра улар бу билимларни ишчиларга етказади.
Беттер Cotton вакиллари Ўзбекистоннинг барқарор пахта ишлаб чиқаришда етакчига айланиш салоҳиятини эътироф этиб, бунга фақат ҳамкорлик, шаффофлик ва қатъият билан эришиш мумкинлигини таъкидламоқда.
