Ўзбекистон

Black Қуаил Тошкентда янги флагман дўконини очди

Black Quail Тошкентда янги флагман дўконини очди

Ўзбекистонда 2013-йилдан буён фаолият юритаётган юқори сифатли чарм аксессуарлар бренди — Black Қуаил яна пойтахтда! Бренд қисқа танаффусдан сўнг янгиланган форматда қайтиб, Истиқлол кўчаси, 18-уй манзилида, Франция элчихонасининг рўпарасида жойлашган янги флагман дўконини очди.

Дўконнинг техник очилиши 28-май куни бўлиб ўтди, ва ҳозирда Black Қуаил жамоаси илк меҳмон ва мижозларни кутиб олишга тайёр.

Black Қуаил маҳсулотлари — бу сифат ва услуб уйғунлигидир. Бренд ассортименти қуйидагилардандир:

-Замонавий сумкалар
-Нафис портмонелар
-Элегант билакузуклар
-Амалий телефон ва планшет қопламалари

Барча маҳсулотлар ҳақиқий бузоқ терисидан тайёрланиб, энг юқори сифат стандартларига мос ишлаб чиқилади.

Ҳозирда бренднинг Тошкентда иккита расмий дўкони мавжуд:

-Шота Руставели кўчаси, 34
-Истиқлол кўчаси, 18

Шунингдек, Black Қуаил маҳсулотларини Амазон орқали ҳам харид қилиш мумкин. Ҳар бир буюмга шахсийлаштириш хизмати (энгравинг) таклиф этилади — бу эса маҳсулотни ноёб совғага айлантиради.

Black Қуаил — бу ўзига хос услуб, сифат ва миллий бренд ғурури. Янги флагман дўконга ташриф буюринг ва ҳақиқий чарм аксессуарлар дунёсини кашф этинг!

Батафсил ўқиш ФЛА чарм териси саноатидаги ишчилар аҳволидан хавотирда