Бокуда Марказий Осиё давлатларининг савдо павильонлари очилди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, шунингдек, Озарбайжон ва Туркия савдо павильонлари Бокудаги Турк савдо марказида (ТСМ) очилди.
Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон ТСМ ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.
ТСМ раҳбари Йилмаз Окуклунинг сўзларига кўра, бу меморандум туркий давлатлар ўртасидаги савдони кенгайтириш имкониятларини очади. Бунгача шундай битимлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркия билан имзоланган эди. Яқин кунларда Туркманистон билан ҳам шартнома имзоланиши режалаштирилган.
Павильонларнинг очилиши туркий давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро фаолиятни фаоллаштириш йўлида муҳим қадам бўлади.
