Ўзбекистон

“Бухоро Агрокластер” Беттер Cotton лицензиясини қўлга киритди

“Бухоро Агрокластер” Better Cotton лицензиясини қўлга киритди

“Бухоро Агрокластер” МЧЖ ўз пахта маҳсулотларининг экологик хавфсизлигини ва сифатини тасдиқловчи Беттер Cotton лицензиясини қўлга киритганини маълум қилди. Бу ютуқ компаниянинг барқарор ривожланиш йўлидаги муҳим босқич бўлиб, жамоа томонидан икки йил давомида амалга оширилган изчил меҳнат ва самарали ишларини акс эттиради.

Лицензияни олиш компанияга глобал бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш, халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳисса қўшиш имкониятларини яратади.

“Бухоро Агрокластер” МЧЖ сифат, барқарорлик ва экологик масъулиятни сақлаб, ишлаб чиқаришда ишончли ва масъулиятли ишлаб чиқарувчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашни давом эттиради.

#Ўзбекистон #BetterCotton #текстиль #кластер

Батафсил ўқиш Тайёр тўқимачилик маҳсулотларини маркетплейслар кандай савдосини ошириш мумкин!