Бухоро вилоятида иссиқхоналарда пахта етиштирилмоқда

Бухоро вилояти пахтачиликни ривожлантиришда илм-фан билан амалиётни уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу борада Бухородаги етакчи корхоналаридан бири – Ғиждувон туманидаги “Бухоро агрокластер” МЧЖнинг 8 сотихли иссиқхонаси мисол бўла олади. Бу ерда хорижий ва маҳаллий селекция асосидаги пахта навлари синов тариқасида экилиб, уларнинг ҳосилдорлиги, иқлимга мослашуви ва касалликларга чидамлилиги илмий асосда ўрганилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов инновацион селекция ва илмий ёндашувнинг пахтачиликни барқарор ривожлантиришдаги муҳим ролини таъкидлади. Кластер раҳбарияти тажриба майдонларини кенгайтириш ва янги навларни ишлаб чиқаришга жорий этишни режалаштирмоқда.
Бундай илмий-амалий ишлар вилоят пахталигини замонавий, самарали ва барқарор даражага олиб чиқишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун асос яратади.
