Бухорода қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида янги лойиҳа ишга тушди. Лойиҳа доирасида қоракўл териси ва ундан олинадиган бошқа маҳсулотлардан замонавий, юқори сифатли кийим-кечак ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳани"Бухара Каракул Ислам" МЧЖ асосида Инновацион ривожланиш агентлиги молиялаштирмоқда.
Ҳозирда корхона чеварлари қоракўл терисидан аёллар ва эркаклар бош кийимлари, пойстинлар ва камзуллар тайёрламоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади — махаллий хом ашёни тўлиқ қайта ишлаш, илғор технологияларни жорий этиш, 20 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш, ички бозорда сифатли маҳсулотлар тақдим этиш ва экспортга йўналтиришдир.
Ушбу ташаббус Ромитан тумани саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, енгил саноатни ривожлантириш ва қоракўлчилик анъаналарини сақлаш билан бирга, янги авлод учун сифатли ва замонавий маҳсулотлар яратишга хизмат қилади.
