Ўзбекистон

Бухорода тиббиёт бинти ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Бухорода тиббиёт бинти ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Бухоро вилоятининг Олот туманида "Тҳе Десерт Треасуре" МЧЖ томонидан тиббиёт бинти ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилди. Президент ташаббуслари доирасида тадбиркорга имтиёзли кредитлар, солиқ имтиёзлари ва бошқа қулайликлар тақдим этилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ташкил этилган корхонада 2 миллиард сўмлик лойиҳа асосида йилига 800 минг дона сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати йўлга қўйилган.

Ушбу лойиҳа натижасида 10 та янги иш ўрни яратилб, маҳаллий саноат ривожланишига катта ҳисса қўшилмоқда.

Корхона раҳбари Шерали Жумаевнинг айтишича, лойиҳа уларнинг фармацевтика соҳасидаги тажрибасига асосланган. Дастлаб 5 та тўқув дастгоҳи 1,4 миллиард сўмлик ўз маблағи ва "Алоқа банки"нинг 600 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобидан харид қилинган.

Ҳозирда корхона 95 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланмоқда. Ойлик ишлаб чиқариш ҳажми 100 минг донани ташкил этиб, маҳсулот ички бозорга етказилмоқда. Яқин келажакда ипакни маҳаллий шароитда оқартириш ва тўлиқ маҳаллий хомашёни қайта ишлаш режалаштирилган. Маҳсулотга ички бозорда талаб юқори бўлиб, экспорт имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Батафсил ўқиш Нега “Сувчилар мактаби” ташкил қилинди?