Ўзбекистон

Бухорода Туркиянинг “СЕРАЛ ТЕКСТИЛ” компанияси билан қўшма лойиҳалар йўлга қўйилмоқда

Бухорода Туркиянинг “SERAL TEKSTIL” компанияси билан қўшма лойиҳалар йўлга қўйилмоқда

Қоракўл туманида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тўқимачилик саноатида ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантириш масалалари “СЕРАЛ ЭВ ВЕ ОТЕЛ ТЕКСТИЛ SAN.TIC. A.Sh” компанияси раҳбарияти билан учрашувда муҳокама қилинди.

Ушбу учрашув Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров хизмат сафари доирасида Туркиянинг Самсун шаҳрида бўлиб, муҳокама натижасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришдилар.

Туман ҳокими хорижий инвесторларни ҳудудда яратилган қулай инвестицион муҳит, пахта-тўқимачилик соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган амалий қўллаб-қувватловлар билан таништирди.

“СЕРАЛ ТЕКСТИЛ” компанияси пахта, қўй жйни ва товуқ патларидан тайёрланадиган кўрпа-тўшак, ёстиқ, салфетка, стул қопламалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бу борада катта тажрибага эга. Компания маҳсулотлари жаҳонга машҳур Радиссон, Starwood, НГ Ҳотелс, Гранд Ҳотел, Туркиш Аирлинес, Wyndham, Шератон, Ҳилтон, Рамада каби йирик компанияларга экспорт қилинади. Унинг йиллик экспорт ҳажми 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Батафсил ўқиш Италиянинг “Cotonella” бренди Қашқадарёда 5 миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда