Ўзбекистон

Бухорода янги қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Бухорода янги қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Бухоро вилояти Қоракўл туманида “МГМ ТЕКС БУКҲАРА” МЧЖ томонидан қўлқоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳа қиймати 66 миллиард сўмни ташкил этиб, унинг доирасида 100 та янги иш ўрни яратилди.

Корхона йилига 2,5 миллион дона қўлқоп ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ҳозирда ишлаб чиқариш жараёнининг дастлабки босқичи ишга туширилган. Келгусида қўшимча имкониятларни ишга солиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Ушбу лойиҳа ҳудуд саноатини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Гонконг корхоналари $25 млнлик заргарлик шартномасини имзолади