Ўзбекистон

Бухорода янги тикув цехи ишга тушди

Бухорода янги тикув цехи ишга тушди

Юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилига айланмоқда.

Бухоро вилоятининг Олот туманида тадбиркор Акрам Норов ташаббуси билан замонавий тикув цехи ишга туширилди. Лойиҳага 500 миллион сўм маблағ сарфланиб, 30 дан ортиқ тикув-бичув дастгоҳлари ўрнатилди. Ҳозирда 30 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланган бўлса, келажакда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириб, қўшимча 60 нафар аёлни ишга жалб этиш режалаштирилган.

Бу каби ташаббуслар маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини ошириш ва ҳудуд фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Бухорода янги қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади