Бухорода янги тикувчилик корхонаси 80 нафар фуқарони иш билан таъминлади

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида "Софт Деним Текстилес" МЧЖнинг замонавий тикувчилик корхонаси иш бошлади. Лойиҳа доирасида корхонага 3,5 миллиард сўм инвестиция йўналтирилиб, 100 га яқин замонавий тикув ускунаси ўрнатилди.
Корхонада ҳарбий ва махсус иш кийимлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада 80 нафар хотин-қиз доимий иш ўрни билан таъминланиб, ҳудудда аҳоли бандлигини оширишга муносиб ҳисса қўшилмоқда.
Янги ишлаб чиқариш қувватининг ишга туширилиши маҳаллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва тикувчилик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Келгусида корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
