Туркманистон

Туркманистон тўқимачилик саноатида сифат ва экспорт салоҳиятини ошипмоқда

Туркманистон тўқимачилик саноатида сифат ва экспорт салоҳиятини ошиpмоқда

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида мамлакат тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари тўқимачилик маҳсулотлари сифатини халқаро талабларга мос даражада ошириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтириш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Шунингдек, гилам ва гилам маҳсулотлари савдосини ташкил этишда илғор халқаро тажрибани қўллаш, хусусий сектор имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур ташаббуслар Туркманистон тўқимачилик саноатининг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Гонконг бизнес ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқмоқда