Ўзбекистон

Бухорода янги тикувчилик корхонаси ишга тушди

Бухорода янги тикувчилик корхонаси ишга тушди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган “Хўжалар” кичик саноат зонасида “Парвоз Файз Плюс Барака” тикувчилик корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

2000 квадрат метр майдонда жойлашган ушбу корхона тадбиркорнинг 3 миллиард сўмлик шахсий маблағлари ҳисобидан таъмирланди. Зарур ускуна ва технологиялар хариди учун эса “Алоқабанк”нинг вилоят филиали томонидан 4,5 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди.

Бугунги кунда корхонада 400 нафардан ортиқ ишчи, асосан хотин-қизлар, замонавий тикув машиналарида фаолият олиб бормоқда. Ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 3–4 миллион сўмни ташкил этади.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозор билан бир қаторда хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилиниши режалаштирилган. Лойиҳа туман саноат салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Глобал Техтиле Озарбайжонда қўшма кластер лойиҳасини ишга туширмоқда