Тожикистон

“Чакан” — Тожикистон Мода ҳафталигининг (TFW) рамзига айланди

“Чакан” — Тожикистон Мода ҳафталигининг (TFW) рамзига айланди

Тожикистон Мода Ҳафталигининг 14-мавсуми 2025-йил 2–4 май кунлари Душанбе шаҳридаги кўргазма марказида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг асосий расмий рамзи сифатида Чакан — кашта тикилган анъанавий тожик миллий либоси танланган.

Мода ҳафталиги Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги кўмагида ташкил этилган. Унда турли маҳаллий ва хорижий дизайнерлар ўз коллекцияларини намойиш қилмоқдалар.

Тадбирнинг асосий мақсади — миллий маданиятни тарғиб қилиш, дизайн санъатини қўллаб-қувватлаш ва мамлакатда мода саноатини ривожлантиришдир.

Батафсил ўқиш Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига Шарқий Сибирда талаб катта