Ўзбекистон

Чарм саноатида $5 млнлик лойиҳа амалга оширилмоқда

Чарм саноатида $5 млнлик лойиҳа амалга оширилмоқда

Хитойнинг Симпле Леасинг компанияси Тошкент вилоятида $5 млнлик лойҳани амалга оширади.

Ушбу миқдоридаги пул маблағлари тўғридан-тўғри инвестиция сифатида чарм саноатини модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадида киритилиши режалаштирмоқда.

Лойиҳа “Ангрен Чарм” МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширилади. Унда замонавий технологиялар жорий этилиб, маҳсулот турлари кенгайтирилади ва экспорт салоҳияти оширилади. “Ўзчармсаноат” уюшмасидаги музокараларда лойиҳанинг ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинди. Симпле Леасинг сентябрда Ўзбекистонга келиб, ишлаб чиқариш объектлари билан танишади ва инвестиция келишувини имзолайди.

Симпле Леасинг — Хитойнинг молиявий хизматлар ва ускуналар лизинги бўйича ихтисослашган компанияси бўлиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларига инвестиция киритиш бўйича катта тажрибага эга.

Батафсил ўқиш “Нил-Гранит” корхонаси экологик меъёрларни бузганлик учун яна жавобгарликка тортилади