ЎзбекистонҚирғизистон

Чикако компанияси Қирғизистонга экспорт қилишни бошлади

CHikako компанияси Қирғизистонга экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистонлик Чикако компанияси болалар учун гигиена воситаларининг биринчи партиясини Қирғизистонга етказиб берди.

Компания Ўш вилоятида ваколатхона очиб, Датка Холдинг билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Чикако, шунингдек, Қирғизистонда маҳсулотларини реклама қилишни бошлаган ва Қирғизстон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан экспортни ошириш бўйича музокаралар олиб борди.

Чикако компанияси Қўқон эркин иқтисодий зонасида жойлашган бўлиб, асосан болалар учун тагликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўзбекистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири сифатида, Чикако болалар гигиенаси соҳасида юқори сифатли маҳсулотлар тақдим этмоқда ва мамлакатни экспорт салоҳиятини кенгайтирмоқда.

Батафсил ўқиш Солубаг - Сувда эрийдиган сумкалар