Чиқиндилар Чанел люкс бренди томонидан келажак бизнесига айлантирилмоқда

Мода — бу нафақат услуб, балки масъулият ҳамдир. Француз бренди Чанел янги даврга муҳим қадам ташлади — текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш орқали сайёрани асрашга қаратилган мустақил Неволд компаниясини ташкил этди. Неволд (Невер Олд — “ҳеч қачон эскирмайдиган”) — бу шунчаки қайта ишлаш эмас, балки материалларга ҳаёт бахшида этиш фалсафасидир.
2019 йилдан бери Чанел қайта ишлашга инвестиция киритиб келади. Бугунги кунда эса бутун вертикални шакллантирмоқда:
- Терини қайта ишлаш — қолдиқлардан янги материаллар яратилади.
- Йигириш (прядение) — қайта ишланган толалардан янги калава ип тайёрланади.
- Чиқиндиларни йиғиш — брендлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тармоғи яратилади.
Чанел модаси йўналиши президенти Бруно Павловски таъкидлаганидек, хом ашё ва материалларга ёндашувни қайтадан кўриб чиқиш вақти келди.
Бугунги кунда кашемир, ипак ва юқори сифатли терининг танқислиги — нафақат Чанел, балки бутун саноат учун жиддий муаммо. Иқлим ўзгариши анъанавий ресурсларга таҳдид солмоқда, ишлаб чиқариш чиқиндилари эса миллионлаб тоннага етмоқда.
Чанел аллақачон ўз сумкаларида 30% ва пойафзалларида 50% қайта ишланган теридан фойдаланмоқда. Бироқ бренд бундан ҳам олдинга қарамоқда: ташаббусни бизнес-хизматга айлантириб, материалларни қайта ишлаш бўйича ёпиқ циклларни яратишни мақсад қилган. Бренд ЛЪАтелиер дес Matières агентлигини сотиб олди ва уни Филатурес ду Parc фабрикалари ҳамда Authentic Материал терини қайта ишлаш компанияси билан бирлаштирди.
