"Маде ин Узбекистан" Бакудаги Турк дунёсининг бизнес платформасида

10–12 июнь кунлари Баку Эхпо марказида Турк дунёcининг энг йирик бизнес платформаларидан бири ҳисобланган Туркий давлатларнинг ИИ халқаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада 11 мамлакатдан, жумладан, тўқимачилик, мебель, фармацевтика, энергетика ва инновациялар каби 20 дан ортиқ соҳани қамраб олган компаниялар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон ушбу тадбирнинг муҳим иштирокчиларидан бири сифатида ўзининг 50 дан ортиқ етакчи компанияларини ягона “Маде ин Узбекистан” бренди остида тақдим этмоқда. Улар қуйидаги соҳаларни қамраб олади:
– тўқимачилик ва чарм саноати,
– мебель ва агросаноат,
– фармацевтика, электроника ва ипакчилик,
– заргарлик буюмлари ва пойабзал ишлаб чиқариш.
Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва трикотаж саноатини Дива Техтиле, Артатех, Юстех, Амина, Весмир, Арт Софт, Орзу Тех, Нил Гранит, Навбаҳор Техтиле, Сабер, Осборн, Ок Сарой ва бошқалар каби тахминан 20 та компания тақдим этди.
Ўзбекистоннинг миллий стенди кўргазмадаги энг оммабоп майдонлардан бирига айланди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бу ҳақда шундай деди:
“Мазкур кўргазма Ўзбекистон салоҳиятини намойиш этиш, янги бизнес алоқаларни ўрнатиш ва мамлакатимизнинг экспорт имкониятларини Турк дунёсида мустаҳкамлаш учун ажойиб имкониятдир.”
Бундай халқаро тадбирларда иштирок этиш Ўзбекистонга нафақат экспортни ривожлантириш ва туркий давлатлар бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш, балки “Маде ин Узбекистан” бренди остидаги маҳсулотларни Тбилисидан Будапештгача, Бокудан Лаҳоргача бўлган глобал майдонларда тарғиб қилиш имконини беради.
Бакудаги Турк кўргазмаси компаниялар ўртасидаги икки томонлама учрашувлар орқали стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ва туркий брендларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда.
