Дунёда

Диор бренди ижодкори Жонатан Андерсон — учинчи маротаба “Йил дизайнери”

Dior бренди ижодкори Жонатан Андерсон — учинчи маротаба “Йил дизайнeри”

Жаҳон мода оламининг энг ёрқин воқеаларидан бири — Тҳе Фашион Awards 2025 ғолиблари тантанали равишда эълон қилинди. Лондон саҳнасида бўлиб ўтган ушбу маросимда мода саноати етакчи дизайнерлари, моделлар ва ижодкорлари йилнинг энг нуфузли мукофотларига сазовор бўлди.

Жонатан Андерсон кетма-кет учинчи бор “Йил дизайнери” деб топилди. У Диор ва JW Андерсон брендлари устидаги ижодий ишлари билан юқори баҳоланди.
Шунингдек:

-Энг яхши британиялик эркаклар кийими дизайнери — Грейс Уэлс Боннер (Wales Боннер).
-Энг яхши аёллар кийими дизайнери — Сара Бертон (Гивенчй).
-Умрбод хизмат учун мукофот Брунелло Кучинеллига топширилди.
-Изабелла Блоу номидаги мукофот эса Рей Кавакубо ва Адриан Жоффега берилди.

Бундан ташқари, Чанел Буюк Британия бозоридаги 100 йиллик фаолияти муносабати билан махсус мукофотга сазовор бўлди.

Батафсил ўқиш Пахта-тўқимачилик корхоналари учун мактабгача таълим субсидиялари