Дунёда илк бор тиранозавр “терисидан” сумка яратилди

Олимлар 1988-йилда АҚШнинг Монтана штатида топилган коллаген намуналарини сунъий интеллект ёрдамида қайта тиклаб, лаборатория шароитида табиий чармга ўхшаш янги материал яратишди. Шу тариқа мустаҳкам, эгилувчан ва жуда ноодатий сумка дунёга келди.
Ушбу ноёб аксессуар Амстердамда намойиш этилди ва яқин вақтларда аукционга қўйилиши кутилмоқда. Унинг бошланғич нархи 600–660 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.
Илм-фан шунчалик тез ривожланяптики, кеча фантастика бўлган нарсалар бугун реалликка айланмоқда. Сиз бундай ноодатий сумкани ишлатармидингиз?
Бундай кашфиётлар келажакда мода индустриясини бутунлай ўзгартириши мумкин. Ҳатто табиат ва технология чегараси янада ноаниқлашиб бормоқда.
