"Дурдона” тикувчилик корхонаси ишга тушди

Тожикистоннинг Восей туманиданги Селбур қишлоғида эркаклар, аёллар ва болалар учун махсус кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Дурдона” тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди. Ушбу корхонанинг ишга туширилиши натижасида 80 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди.
Икки қаватли замонавий бинодан иборат корхонада кўргазма зали ҳамда “Амонатбанк”нинг хизмат кўрсатиш маркази фаолият юритади. Ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Президент Эмомали Рахмон иштирокида очилган мазкур ишлаб чиқариш маскани минтақанинг саноат салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Лойиҳа ҳудуд саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
