Ўзбекистон

Енгил саноатда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган мулоқотлар

Енгил саноатда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган мулоқотлар

Сирдарё ва Наманган вилоятларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона органлари томонидан сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Н. Салимжонов “Пенг-Шенг” саноат мажмуасида тадбиркорлар билан учрашиб, экспортни ошириш, хомашёни қайта ишлаш ҳамда божхона тартиблари юзасидан тушунтиришлар берди. Корхона жорий йил 1-чорагида 161,5 тонна хомашё олиб кириб, 607 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилган.

Наманган вилоятида эса У. Кодиров Косонсой туманидаги “Гранд Towel Техтиле” МЧЖда учрашув ўтказиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспортни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Корхона 2025-йилда 232,9 минг, 2026-йил бошидан эса 151,1 минг АҚШ доллари экспорт амалга оширган.

Учрашувларда экспорт имкониятлари ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими бўйича берилаётган имтиёзлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Бундай мулоқотлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Болалар кийимларида хавфли модда аниқланди