Ўзбекистон

«Еуротекс»: Хоразмдан жаҳон бозорига йўл

«Еuroteks»: Хоразмдан жаҳон бозорига йўл

Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган «Еуротекс» масъулияти чекланган жамияти минтақадаги йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади. Бугунги кунда корхонада 2100 нафардан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда.

Корхона кластер тизимида фаолият олиб боради. Яъни, пахта етиштиришдан бошлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча технологик босқичларни ўз ичига олган узвий ишлаб чиқариш занжирига эга.

«Еуротекс» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати билан ажралиб туради ва халқаро бозорда катта талабга эга. Корхона маҳсулотлари бугунги кунда 20 дан ортиқ хорижий давлатларга муваффақиятли экспорт қилинмоқда.

Корхонада замонавий технологиялар ва илғор ускуналар жорий этилган бўлиб, бу ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, «Еуротекс» ишчи-ходимлар учун қулай меҳнат шароитлари яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Батафсил ўқиш Андижонда минг ўринли “Милана Техтиле” корхонаси қурилиши бошланди