Фарғонада — «Миллий Фашион Show»

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилган «Миллий Фашион Show» ёш дизайнерлар ва истеъдодли иштирокчиларни бир майдонга жамлади.
Намойишда 7 нафар дизайнер ҳамда 50 нафар иштирокчи томонидан 70 дан ортиқ миллий ва замонавий услубдаги либослар тақдим этилди. Ипак ва атлас матолар, нафис кашталар ҳамда миллий анъаналарни акс эттирувчи коллекциялар томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
Тадбир ёшлар орасида миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, миллий либосларимизни замон билан уйғунлаштириш ва янги истеъдодларни кашф этишга хизмат қилди.
Якунда фаол иштирокчилар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Тадбир миллий маданиятимизни тарғиб этиш, ёшлар ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш ва мода соҳасидаги янги истеъдодларни кашф этишга хизмат қилди.
