Дунёда

Француз истеъмолчилари талаби ошмоқда: 2024 йилда 2,8 миллиард дона кийим харид қилинди

Француз истеъмолчилари талаби ошмоқда: 2024 йилда 2,8 миллиард дона кийим харид қилинди

ReFashion ҳисоботига кўра, 2024 йилда француз истеъмолчилари 2,8 миллиард дона кийим харид қилган бўлиб, бу мода саноати тарихида муҳим бурилиш нуқтасига айланди. Шунингдек, пойабзал ва уй тўқимачилиги маҳсулотлари савдоси ҳам ўсди.

Умуман олганда, 2024 йилда французлар қуйидагиларни харид қилган:

-2,8 миллиард дона кийим (+2,4%)
 -259 миллион жуфт пойабзал (+9,3%)
 -362 миллион дона уй тўқимачилиги (+0,6%)

Глобал Техтиле Тимес журналига кўра, бу тенденция асосан онлайн савдонинг ўсиши ва “барқарор истеъмол” концепцияси билан изоҳланади:

- Онлайн савдо: +30%
- Second-ҳанд (иккинчи қўл бозори) улуши: 7,1%
- Second-ҳанд маҳсулотларнинг ўртача нархи: $10,26

Асосий харидорлар — аёллар бўлиб, улар умумий талабнинг 75%ини ташкил қилган, айниқса кундалик кийим сегментида.

Франция кийим бозори — Европа тенденцияларининг асосий кўрсаткичи. Истеъмолнинг ўсиши, барқарорликка ўтиш ва савдонинг рақамлаштирилиши тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари учун сигнал бўлиб хизмат қилади: улар мослашиши, инновацияларга сармоя киритиши ва онгли истеъмолчи кутаётган маҳсулотларни таклиф қилиши зарур.

Батафсил ўқиш "Дурдона” тикувчилик корхонаси ишга тушди