Глобал Техтиле: Малайзия компаниялари билан экологик ҳамкорлик

Глобал Техтиле: Малайзия компаниялари билан экологик ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида Малайзияда муҳим музокаралар ва стратегик келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида "Глобал Техтиле" компанияси раҳбари М.Разаков икки етакчи малайзиялик компания билан Ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу келишув қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади:
◀️Қуёш панелларини ўрнатиш
◀️Целлюлоза ишлаб чиқариш
◀️Биоўғитлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш
Ушбу битимлар Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этиш ва барқарор ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
#Ўзбекистон #кластер #БарқарорРивожланиш
