Дунёда

Глориа Жеанс Ўзбекистондан чиқиб, Бангладешга эътибор қаратмоқда

Gloria Jeans Ўзбекистондан чиқиб, Бангладешга эътибор қаратмоқда

Глориа Жеанс ўз етказиб бериш занжирини қайта кўриб чиқишда давом этмоқда: 2025 йилда компания Бангладешдан харидларни 30% га ошириб, уларни $70 млн га етказишни режалаштирмоқда.

Бу Россиядаги ишлаб чиқаришни қисқартириш ва янги етказиб берувчиларни танлаш стратегиясининг бир қисмидир.

Фашион Ретаил  ахборот каналига кўра, 2023 йилда ГЖ Ўзбекистон бозорини тўлиқ тарк этди ва Россиядаги бир нечта фабрикаларини ёпди. Шу билан бирга, компания Бангладешдаги ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда, у ерда 26 та фабрика билан ҳамкорлик қилиб, маҳаллий материаллардан 90% фойдаланмоқда.

Сиёсий ва меҳнат муаммоларига қарамай, ГЖ Бангладешда етказиб бериш барқарорлигига ишонади ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.

Батафсил ўқиш ИнфинБАНК янги InfinNasiya картасини тақдим этди