Дунёда

Халқаро делегация Андижон тўқимачилик корхоналари билан танишди

Халқаро делегация Андижон тўқимачилик корхоналари билан танишди

Андижон вилоятига 45 та хорижий давлат элчилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, замонавий саноат корхоналари, инновацион лойиҳалар ва инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар биринчи навбатда ''ДИРОММ ЖЕАНС'' ишлаб чиқариш корхонасини зиёрат қилиб, замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларини кузатдилар. Кейинги манзил эса Андижон шаҳридаги “ДИНАР ГРОУП” бўлди. Бу ерда улар корхонанинг юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳияти, инновацион ютуқлари ва ижтимоий масъулияти билан яқиндан танишдилар. “ДИНАР ГРОУП” мингдан ортиқ аҳолига доимий иш ўринлари яратиб, вилоят иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Батафсил ўқиш “ҲАЖ ТЕХ” АҚШни забт этмоқда