Халқаро «Қирғизистон ЭКСПО — 2025»: 150 дан ортиқ компания иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 13–14 ноябрь кунлари Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек шаҳри «Қирғизистон ЭКСПО — 2025» халқаро кўргазма-ярмаркасига мезбонлик қилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркия, Германия, Венгрия, Эрон, Монголия ва бошқа мамлакатлардан 150 дан ортиқ компания ҳамда 1 мингдан зиёд тадбиркор қатнашмоқда.
Кўргазма тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, ИТ, логистика, энергетика ва туризм каби соҳаларни қамраб олиб, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.
«Қирғизистон ЭКСПО — 2025» доирасидаги учрашувлар иштирокчи давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Кўргазма янги шериклик, инновация ва ҳамкорлик имкониятлари учун муҳим майдон бўлиб турибди.
