Хитойда “Маде ин Узбекистан” савдо дўкони очилади

Дунё ААнинг маълум қилишича, Гуанчжоу шаҳридаги йирик савдо марказида Ўзбекистон маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида “Маде ин Узбекистан” номли савдо дўкони очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Гуандун провинциясидаги йирик савдо тармоғи — “Гуангзҳоу Гуангбаи” компанияси бош менежери Сай Чжинсу билан Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси дипломатлари музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида Гуанчжоуда “Маде ин Узбекистан” дўкони ҳамда миллий маҳсулотлар шоу-румини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Хитой томони Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сифатли ва нарх жиҳатдан рақобатбардош деб баҳолади.
Музокаралар якунида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳунармандчилик буюмларини Хитойга экспорт қилиш, шунингдек, хитойлик импортёрлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Маълумот ўрнида, “Гуангзҳоу Гуангбаи” компанияси Хитойнинг жанубий ҳудудларидаги энг йирик дистрибьюторлардан бири бўлиб, мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ савдо нуқтасига эга.
