Дунёда

Хитойда ўтказилган кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди

Хитойда ўтказилган кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди

“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, 31-Хитой инвестиция ва савдо ярмаркасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кенг кўламда тақдим этилди. Тадбир Ганьсу провинциясининг Ланчжоу шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 50 мамлакатдан ва Хитойнинг 28 провинциясидан 4000 дан ортиқ компаниялар ҳамда 40 000 дан зиёда меҳмонлар иштирок этди.

Ўзбекистон павильонида халқ ҳунармандчилиги, ёғоч ўймакорлиги, ипак ва керамика буюмлари, гилам, тўқимачилик ва бошқа амалий санъат намунасидаги экспонатлар тақдим этилди.

Шунингдек, меҳмонларга мамлакатимиз экспорт ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида хитой тилидаги тарғибот материаллари тарқатилди, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятига бағишланган видеороликлар намойиш қилинди.

Батафсил ўқиш Индитех компанияси АҚШнинг тариф сиёсатига қандай муносабат билдирамоқда?