Хлоя Маль Вогуэ АҚШ нашрининг бош муҳаррири этиб тайинланди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Анна Винтур 37 йиллик фаолиятидан сўнг Вогуэ АҚШ нашрини тарк этиб, Вогуэ ва Condé Настънинг глобал таҳририй директори лавозимига ўтди. 2025-йил 2-сентябр куни унинг ўрнига 2011-йилдан бери нашрда фаолият юритиб, рақамли контентни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган Хлоя Маль бош муҳаррири этиб тайинлангани расман эълон қилинди.
Ушбу тайинлов Вогуэ АҚШ таҳририй жамоаси учун янги давр бошланиши сифатида қабул қилинмоқда. Янги лавозимида Хлоя Маль журналнинг босма ва рақамли нашрлари бўйича кундалик таҳририй сиёсатни бошқаради ҳамда бевосита Анна Винтурга ҳисобот беради.
39 ёшли Маль — машҳур америкалик актриса Кендис Берген ва таниқли француз режиссёри Луи Малнинг фарзанди. Санъат ва маданият муҳитида улғайган Хлоя ўзининг эстетик қарашлари, чуқур таҳлилий ёндашуви ва замонавий журналистикадаги тажрибаси билан ажралиб туради.
