Хосилни самарали йиғишда янги имконият

“Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур,” деган мақол бежиз айтилмаган. Шу мақсадда Фарғона вилоятида Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилган “Фергана Swan Cotton Индустриал Мачинерй Стос Co” МЧЖ корхонасида “Swan” русумли замонавий пахта териш машиналари ишлаб чиқариш бошланди. Бу фермер ва кластерларга теримда қўл меҳнатини камайтириш ва ҳосилни самарали йиғиш имконини беради.
Ўтган йили Наманганда янги терим машиналари сотиб олинди ва ҳосилнинг 40 фоизи улар ёрдамида йиғиб олинди, қўл меҳнати сезиларли енгиллаштирилди.
Фермер ва кластерлар техника билан яқиндан танишиши учун Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда. Бу семинарларда машина техник хусусиятлари, турли иқлим шароитларида самарали ишлаш ва ресурсларни тежаш усуллари ҳақида маълумот берилади.
Шу орқали замонавий техника фермерлар учун ҳақиқий ёрдамчига айланди – вақт ва кучи тежалади, ҳосил эса самарали йиғилади.
