Ҳотел Бусинесс Форум2025: Устувор вазифада экологик тоза меҳмонхоналар

Ҳотел Бусинесс Форум 2025 25-26-феврал кунлари Тошкентдаги IntetContinental меҳмонхонасида ўтказилди. Форумда меҳмонхона саноати, туризм ва экология соҳасининг мутахассислари йиғилди. Тадбирнинг асосий мавзуси "Инновациялар ва технологиялар: меҳмонхона саноатидаги янги ёндашувлар" бўлди. Тадбирда Ҳилтон ва Радиссон каби европалик ва швейцариялик брендлар иштирок этди.
Форумда меҳмонхоналарда сув ва энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган барқарор технологиялар, пластикка қарши чиқиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди. Wyndham Ҳотел Гроуп вакили Сергей Егоров ходимлар формаси учун қайта ишланган материалларни ишлатиш ва ресурсларни тежашнинг аҳамиятини таъкидлади. ГТОҲЕ компанияси сув сарфини 50% га камайтиришга имкон берувчи технологиялар билан ўртоқлашди.
Шунингдек, экологик тоза меҳмонхоналарга бўлган ортиб бораётган талаб ва туризмда янги имкониятлар мавзуси кўтарилди. Форум меҳмонхона саноатининг рақамли трансформацияси масалаларига ҳам эътибор қаратди, бу эса хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва меҳмонлар учун хизматларни шахсийлаштиришга янги имкониятлар яратмоқда.
