Дунёда

Имтиҳонларда сунъий интеллектли кўзойнаклардан фойдаланилмоқда

Имтиҳонларда сунъий интеллектли кўзойнаклардан фойдаланилмоқда

Техника тараққий этгани сари инсонлар ҳаёти енгиллашиб бормоқда. Бироқ янги технологиялар айрим ҳолатларда таълим соҳасида ҳам ноқонуний мақсадларда қўлланилиб, имтиҳонларнинг шаффофлиги ва адолатли ўтишига жиддий таҳдид солмоқда.

Маълум қилинишича, Жанубий Кореяда икки нафар талаба инглиз тили имтиҳонида, Тайванда эса тиббиёт олий таълим муассасасига кириш синовлари вақтида шундай қурилмалардан фойдаланган ҳолда аниқланган.

Мазкур кўзойнаклар имтиҳон саволларини сунъий интеллект орқали қайта ишлаб, тайёр жавобларни линзада акс эттириши мумкин. Шу сабабли қатор мамлакатларда имтиҳонлар вақтида назорат чоралари кучайтирилмоқда.

Бу эса таълим тизимида замонавий назорат механизмларини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Батафсил ўқиш Малайзиядаги халқаро кўргазмада ўзбек ҳунармандчилиги юқори баҳоланди