Ўзбекистон

Кластер Наманган вилоятида янги корхонасини ишга туширмоқда

Кластер Наманган вилоятида янги корхонасини ишга туширмоқда

Наманган вилоятидаги “Ифтихор кийим саноат” пахта-тўқимачилик кластери Германия ва Италия билан ҳамкорликда 197,8 миллион АҚШ долларлик йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳа йилига 80 минг тонна калава ип ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутади.

Корхона “Ибрат” эркин иқтисодий зонасида қурилди, қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, ускуналарнинг 90%и ўрнатилган. Янги корхона шу йилнинг иккинчи чорагида ишга туширилади, натижада 2000 та иш ўрини яратилади ва 80 миллион долларлик экспортига имконият яратилади.

#Ўзбекистон #текстиль #кластер

Батафсил ўқиш Маркировка муваффақияти: Россиянинг енгил саноати қандай шаффофлик ва ўсишга эришмоқда