Ўзбекистон

Маҳсулот сифати учун жавобгарлик бўйича янги тартиб жорий қилинди

Маҳсулот сифати учун жавобгарлик бўйича янги тартиб жорий қилинди

17-октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев сифатсиз маҳсулотларни назорат қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган янги қонунни имзолади. Ушбу қонун тадбиркорларга ўз хатосини тан олиб, сифат талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни ихтиёрий равишда бозор муомаласидан қайтариш имкониятини беради.

Қонунга кўра, агар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи маҳсулот партиясининг камида 70 фоизини ўз ташаббуси билан қайтариб олса, унга жарима қўлланмайди. Агар маҳсулот ўз вақтида қайтарилмаса:

-биринчи ҳолатда – маҳсулот қийматининг 50 фоизигача жарима,
-такрорий ҳолатда – маҳсулот қийматининг 100 фоизигача жарима қўлланади.

Шунингдек, сифатсиз маҳсулот натижасида инсон ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етган тақдирда, ишлаб чиқарувчи билан бирга маҳсулот сифатини назорат қилувчи ташкилотлар ҳам жавобгарликка тортилади.

Мазкур қонун 2026-йил 19-январдан кучга киради.

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркор сифатсиз маҳсулотни ўз вақтида ихтиёрий равишда қайтариб олса, давлат томонидан жазоланмайди. Бу янгилик бизнесни ҳалоллик ва масъулият билан ишлашга ундаш мақсадида жорий этилган.

Батафсил ўқиш Қирғизистонда енгил саноат қандай ривожланмоқда?