Қирғизистонда енгил саноат қандай ривожланмоқда?

Сўнгги йилларда енгил саноат Қирғизистон иқтисодиётининг тез ривожланаётган тармоқларидан бирига айланмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмларининг барқарор ўсиши мамлакат саноат салоҳиятининг ортиб бораётгани ва экспорт имкониятларининг кенгаяётганидан далолат беради.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январь–август ойларида кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,5 % га ошган. Январь–сентябрь ойларида умумий ишлаб чиқариш 14,7 миллиард сомдан ортиқни ташкил этган. Фақат сентябрь ойининг ўзида 1,8 миллиард сомлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу август ойига нисбатан 12,3 % кўпроқдир.
