Ўзбекистон

Наманганда $50 млнлик тўқимачилик фабрикаси қурилмоқда

Наманганда $50 млнлик тўқимачилик фабрикаси қурилмоқда

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Россияга амалий ташриф билан келиб, Иваново вилоятидаги «ОТК Производство» компанияси билан Тўрақўрғон туманида учинчи йирик тўқимачилик фабрикаси қурилиши бўйича расмий келишувга эришди. Янги лойиҳа $50 млн миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўз ичига олади. Учинчи фабрика қурилиши тугагандан сўнг ҳудудда 1,5 минг янги иш ўрни яратилади ва йиллик экспорт ҳажми $35–40 млнга етказилади.

Ҳозирги вақтда «Рунамтех» бренди остидаги икки мавжуд фабрикага компания $40 млн сармоя киритган ва улар самарали фаолият юритиб, ҳар ой $2–3 млнлик маҳсулотни экспорт қилмоқда.

Мазкур қадам Наманган вилоятининг хорижий инвесторлар, жумладан Россиялик инвесторлар учун тобора кенг имкониятлар яратишини ва ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятининг ортиб бораётганини кўрсатади.

Батафсил ўқиш Беттер Cotton янги “BCI Cotton” маркасини жорий қилди