Дунёда

Беттер Cotton янги “BCI Cotton” маркасини жорий қилди

Better Cotton янги “BCI Cotton” маркасини жорий қилди

Беттер Cotton ташкилоти пахта маҳсулотларида барқарор ишлаб чиқариш тамойилларига риоя этилганини истеъмолчиларга аниқ намойиш этиш мақсадида янги “BCI Cotton” маркировкасини жорий этди. Ушбу белги маҳсулот таркибида экологик жиҳатдан тоза ва ижтимоий масъулиятли усуллар асосида етиштирилган пахта ишлатилганини тасдиқлайди.

“BCI Cotton” сертификати қуйидагиларни билдиради:

-пахта етиштиришда сув, ўғит ва пестицидлар оқилона ишлатилган;
-болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаган;
-ишлаб чиқариш занжири Беттер Cotton стандартларига мувофиқ мустақил сертификатдан ўтган.

Беттер Cotton маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу тизим жаҳон пахта ишлаб чиқаришининг 23 % ини қамраб олган. 2024-йилда глобал миқёсда барқарор пахтанинг улуши 34 % га етган.

“BCI Cotton” маркировкаси пахта маҳсулотларининг барқарорлик ва ижтимоий масъулият талабларига жавоб беришини тасдиқловчи халқаро белги ҳисобланади.

Батафсил ўқиш 2026-йилда қандай ранглар урф бўлади?