Дунёда

2026-йилда қандай ранглар урф бўлади?

2026-йилда қандай ранглар урф бўлади?

Пантоне институти 2026-йилнинг бахор ва ёз мавсумида трендда бўладиган асосий рангларни эълон қилди. Бу ранглар кийим-кечак, аксессуарлар ва умумий мода услубларида кенг қўлланилиши кутилмоқда.

Келгуси мавсум палитраси жуда ранг-баранг бўлиб, унда ҳам ёрқин ва қувноқ, ҳам сокин ва табиий оҳанглар ўрин олган. Мутаҳассислар бу ранглар бир-бири билан мукаммал уйғунлашишини таъкидлашмоқда, бу эса одамларга эркин ва ижодкорона услуб яратишга ёрдам беради.

Демак, сиз исталган рангларни бемалол аралаштириб кийишингиз мумкин — бу мода талаблари билан тўлиқ мос келади.

Асосий ранглар қаторига сариқ-яшил Acacia, осмон мовий Марина, ёрқин қизил Лава Фаллс, нозик пушти Дустй Росе, табиий Coffee Беан ва нафис бинафша Lilac киради.

Батафсил ўқиш Француз истеъмолчилари талаби ошмоқда: 2024 йилда 2,8 миллиард дона кийим харид қилинди