Ўзбекистон

“Мергантекс” кластери чўл ҳудудларидан юқори ҳосил олмоқда

“Мергантекс” кластери чўл ҳудудларидан юқори ҳосил олмоқда

Бухоро вилоятининг йирик тўқимачилик кластерларидан бири — Қоракўл туманида фаолият юритаётган “Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластери томонидан илгари қаровсиз ҳолатда бўлган 105 гектар чўл майдонида пахта етиштирилиб, ҳар гектардан 60 центнердан ортиқ ҳосил олинмоқда.

Мазкур ютуққа замонавий агротехнологияларни жорий этиш, жумладан томчилатиб суғориш тизими, қўшқатор экиш усули ва механизациялашган терим техникасидан фойдаланиш орқали эришилди.

Кластерда етиштирилган пахта хом ашёси тўлиқ қайта ишланиб, ундан тола, ип-калава ва тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. “Мергантекс” кластерининг ушбу тажрибаси чўл ҳудудларидан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Словакия тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олди