Миср ахборот агентлиги “TextileExpo Узбекистан 2026” кўргазмасини юқори баҳоламоқда

“Дунё” АА хабарига кўра, Мисрнинг “Сада Элбалад Энглиш” ахборот портали Тошкентда бўлиб ўтаётган “TextileExpo Узбекистан 2026” халқаро кўргазмаси ҳақида махсус мақола эълон қилди. Унда ушбу тадбир Марказий Осиёдаги энг йирик тўқимачилик ва тикувчилик Б2Б майдонларидан бири сифатида эътироф этилган.
Мақолада таъкидланишича, кўргазма ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва харидорларни бир жойга жамлаб, улар ўртасида бевосита ҳамкорлик ўрнатиш учун кенг имконият яратади. Шу билан бирга, соҳага оид энг сўнгги янгиликлар ва замонавий тенденциялар намойиш этилмоқда.
Тадбирда дунёнинг 7 та давлатидан 150 дан ортиқ компания иштирок этиб, тўқимачилик саноатининг барча босқичлари тақдим этилмоқда.
Кўргазма доирасидаги Б2Б учрашувлар янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳамда экспорт шартномаларини тузиш учун муҳим платформа вазифасини бажармоқда.
