Ўзбекистон

Монтекс Техтил раҳбари Ўзбекистондаги фабрикалар билан ҳамкорлик қилмоқда

Моnteks Textil раҳбари Ўзбекистондаги фабрикалар билан ҳамкорлик қилмоқда

Монтекс Техтил компаниясининг раҳбари Метин Куртулай Ўзбекистондаги етакчи тўқимачилик корхоналарига ташриф буюрди. Ташрифнинг мақсади маҳаллий компаниялар билан танишиш ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш эди.

Делегация УЗТЕХ ГРОУП ва СААС ТЕКС ИНВЕСТ компанияларининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотлар билан танишди, экспорт учун зарур бўлган сертификация ва техник талабларни муҳокама қилди.

Метин Куртулай айниқса ECO СОФТ ТЕХТИЛЕ фабрикасига эътибор қаратиб, унинг маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини баҳолади.

Ташриф якунида хорижий бозорга чиқиш учун зарур сертификатлар белгиланди ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар режалаштирилди.

Батафсил ўқиш Остонада 3000 нафар қиз миллий рақсни ижро этиб рекорд ўрнатди