Ўзбекистон

“МУХ АЙСАН” корхонаси ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда

“МУХ АЙСАН” корхонаси ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда

Бухоро вилоятида енгил саноат изчил ривожланиб, маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда. Шу йўналишда “Садриддин Айний” маҳалласида икки йил аввал ишга туширилган “МУХ АЙСАН” корхонаси асосан акрил синтетик ип маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Жорий йилнинг январь-сентабрь ойларида корхона 627 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, уни маҳаллий бозорда сотмоқда. Шу йил якунигача Россияга 200 минг доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Ҳозирда корхонада 20 нафар ходим ишламоқда, яқин келажакда эса яна 40 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бу эса маҳаллий иқтисодиёт ривожланишига ва аҳоли фаровонлигининг ошишига катта ҳисса қўшади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Қатар тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда