Ўзбекистон

Наманганда ипакчиликни саноатлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда

Наманганда ипакчиликни саноатлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда

Жорий йил баҳор мавсумида вилоятдаги 7 та пиллачиликка ихтисослашган кластер ва фермер хўжаликлари ҳамкорлигида 2 522 тонна пилла ҳосили етиштирилди.

Ушбу натижага 42 минг қути ипак қурти парвариши ва 45 минг нафар аёл фуқаронинг бандлиги эвазига эришилди. Шунингдек, туманлар кесимида 200 та марказлаштирилган қуртхона ташкил этилди.

Маълумки, ипакчилик — Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамда маданий меросида муҳим ўрин тутадиган анъанавий соҳалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу йўналишни модернизация қилиш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар экспортини кенгайтириш устувор вазифалардан бирига айланиб бормоқда.

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳи иштирокида Наманган вилоятида “Хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот экспортига ўтиш” дастурини амалга ошириш бўйича ўтказилган йиғилишда мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларига тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Айтиш жоизки, Наманган вилояти тажрибаси асосида пиллачилик соҳасини саноат даражасига олиб чиқиш, маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш ва тайёр ҳолда экспорт қилишга қаратилган тўлиқ қиймат занжирини шакллантириш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Батафсил ўқиш Wildberries Тожикистонда фаолиятини кенгайтирмоқда